Ассалому алайкум! Бир акамни номидан савол юборяпман. Савол: Бир киши менга омонат нарса қўйиб кетувди орадан вақт ўтиб ман у нарсадан - хай кўп эканку ман озроқ олсам эгаси билмайди деб 2-3марта олдим. Омонатни эгасига қайтариб берганимда ҳам у билмади. Ана энди шунча вақтдан кейин бу қилганимдан виждоним қийналиб ўша олган нарсаларимни ҳозирги қийматича пулни конвертга солиб, бўлган ишни айтиб берсам бўладими? У кишини юзига қараб айта олмайман? Агар у киши кечирганини шу конверт орқали ёзиб қайтарса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам рози қилинг. Валлоҳу аълам!