Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гул ўстириш

22:01 / 11.03.2016 | Nurullo | 4271

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен хона гулларини ўстиришга жуда қизиқаман. Уларни яшнаб ўсиши ва гул очганини кўриб, завқланаман. Нима учундир уларни парваришлаш менга ҳузур бағишлайди. Албатта уларни парваришлашга вақт сарфланади. Мен бу қизиқишим сабаб вақтни беҳудага сарф қилган бўлмайманми?  Ахир бу вақтимни илм олишга, ибодатга сарфлашим мумкинку. Алҳамдулиллаҳ илм олишга  алоҳида вақт ажратганман. Бўш вақтимда китоб ўқийман. Мен турли гул ва ўсимликларни парвариш қилганим учун ажр оламанми? Агар бу қизиқишим амал дафтаримга менинг фойдамга қайд этилмаса бундай «хобби»дан воз кечаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз ҳайвон боқиш, ўсимлик ўстириш каби ишлардан қайтармаган. Фақат ҳайвон боқишдаги боз-бозлик ва шунга ўхшаш ишлардаги муккасидан кетиш(фанатлик)дан қайтарган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat