Ассалому алайкум! Мен Россия кафеларининг бирида иш бошқарувчи шеф повардан кейинги одам яни Су шеф бўлиб ишлайман. Иш хонада 5 вақт намоз ўқиш учун шароит хамаси бор. Намозларни ўз вақтида адо этиш учун хамма шароит бор, лекин мани қийнаётган ресторан менюсида чўчқа гўштидан тайёрланадиган овқат бор. Иш бошқарувчи бўлганим сабаб тегинмайман, чўчқа гўштига умуман ва овқат хам таёрламайман. Топаётган пулим халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!