- Ҳозир сиз айтгандек, даҳшатли эмас бўлса керак. сизга ўхшаган бир одамга, тушликни қаерда қиласиз, десам, ошхонага бораман, деди. Намозни тушлик пайтида ҳам масжидга бориб тез ўқиб олсангиз бўлмайдими, десам, жим бўлиб қолди. Айтайлик, яқин орада масжид ҳам йўқ. Биров билан келишиб, унинг уйида намоз ўқиб олишни ташкил қилиш мумкин эмасми? Пул эвазига бўлса ҳам. Яна бошқа бирор чора ахтарса бўлмайдими? Бўлади. Қоринни тўйғазиш учун нима қилиб бўлса ҳам чора топилади. Аммо намозни ўқиш учун ўйлаб қолинади. Барча чораларни ахтариб, имкон топа олмай, намоз қазо бўлиши хавфи туғилгандан ишора билан ўқиса бўлади.