Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмаклайдиган бола билан намоз

08:49 / 11.02.2019 | akmalova mohira | 3580
Ассалому алайкум! Мени болам ҳали юрмайди, намоз ўқиётканимда оёқларим остида эмаклайди, менга осилади, базан ҳафли ишларни ҳам қилади. Базида уни тезда ҳолатини тўғирлаб қўйиш зарур бўлади. Шуларни қилишга тўғри келса намозим бузилмияптимикин? Раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг қизи Умома розияллоҳу анҳони намозда елкаларига кўтариб олар, кейин сажда қилишда пастга тушириб, саждадан қайтишда яна елкаларига олар эдилар. 

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي وَهْوَ حَامِلٌ أُمَامَةَ بِنْتَ زَيْنَبَ بِنْتِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلِأَبِي الْعَاصِ بْنِ رَبِيعَةَ بْنِ عَبْدِ شَمْسٍ، فَإِذَا سَجَدَ وَضَعَهَا، وَإِذَا قَامَ حَمَلَهَا 

Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнаб билан (куёвлари) Абул-Ос ибн Рабиъа ибн Абдушамснинг қизи Умомани кўтариб олиб намоз ўқийверар эдилар. Сажда қилганларида уни ерга қўяр ва турганларида кўтариб олар эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Уламолар намозни ичида намоздан ташқари амалларни тўрт қисмга бўлишган. Биринчиси ҳеч қандай заруратсиз намозни фойдаси учун бўлмаган бефойда амалларни кўп қилиш. Масалан намозда туриб бошни ўнг ва чап томонларга буриш. Бундай амал ҳаром ҳисобланади. кўкраги ҳам қибладан бурилса намози бузилади.
Иккинчиси, макруҳ лекин намозни бузмайди. Ҳеч қандай ҳожатсиз кийим ёки соқоли ёки баданини бирор аъзосини ўйнаш. Бу тўхтовсиз давом этмаса намозни бузмайди. Кетма-кет ва тўхтовсиз давом этаверса намозни бузади.
Учинчиси. Зарурат юзасидан озроқ амал қилиш. Бу худди ҳадисда келганидек болани елкасига кўтариб олиш, тушириш, бола зарар қиладиган нарсани ушлаб олса, кўксини қибладан бурмасдан болани қўлидан олиб қўйиш, куйдириши мумкин бўлган иситгичлар ёнига яқинлашиб қолса кўксини қибладан бурмаган ҳолда болани тортиб қўйиш. Бу жоиз ва намозни бузмайди.
Тўртинчиси. Намозни мукаммал қилиш учун қилинадиган амаллар. Масалан олдинги сафда бўш жой бўлса ўтиб олиш, сафни тўлдириш учун ёнига силжиб олиш, йиқилиб тушадиган бўлса бирор нарсани тутиб қолиш кабилардир. Булар намозни мукаммал қилиш учун қилинган амаллар ҳисобланади. бу амалларни қилишга шариатимиз буюрган. Болани тиззасига ўткизиб ёки кўтариб олиш учун намоз ўқишдан аввал нажосат бўлмаган кийимларини кийдириб қўйиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat