Ассалому алайкум! Ўртоғимни тўйи бўлади, шунга улар 5 кг гўштни пулини белгилаб олган ва ҳар бир болани тўйида бермоқчи. Уларга ҳадя бериш кераклигини тушунтира олмадим. Бу ҳолатда ўша ўртоғимни тўйига боллар гўштга 230 мошинга 230 қилишяпти. Жами 460 мен шу 460 пулни ўртоғимга ўз қўлига ҳадя деб берсам йиллар ўтиб мени тўйим бўлса гўшт пули қимматлашсада менга улар 500 мингдан берса уларга “мен ҳадя сифатида берсанг оламан мен ҳам сенга ҳадя бергандим” деб айтсам, улар рози бўлиб берса шунда тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз деб берсангиз йиллар ўтиб айни сиз берганчани қарз қилиб қайтариб берса жоиз. Ундай 5 кило гўшт деманг. Ёки 5 кило гўшт олиб беринг, сизни тўйингизда ҳам 5 кило гўшт олиб берсин. Валлоҳу аълам!