Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон ҳадис тўқиб, оилани яраштириш мумкинми?

14:47 / 05.12.2023 | Zikrulloh | 696

Ассалому алайкум! Бир биродарим бир оилани яраштириш мақсадида Пайғамбаримиздан ёлғон ҳадис тўқиб гапирдилар. Оила ярашиб кетган, ҳозир тинч яшашяпти ҳам. Унга "Ҳадисни аралаштирмай бошқача ёлғон тўқисанг ҳам бўлардику" десам, эр ва хотин орасини ислоҳ қилиш мақсадида бўлса оятлардан ҳам ёлғон гапирса бўлади, ҳатто бунга ажр савоблар ҳам берилади, деди. Бундай ҳолда ёлғон гапириб бўлса ҳам эр хотинни яраштириш яхши лекин ҳадис ва оятлардан ҳам ёлғон гапирса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биродарингиз жоҳиллиги туфайли ўта оғир гуноҳга қўл урибди. Аллоҳ таоло ёки Унинг Расули номидан ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда ёлғон тўқиш ҳалол бўлмаган, бўлмайди ҳам. Бу ишни қилганларга дўзах бўлиши саҳиҳ ҳадисларда огоҳлантирилган. Дарҳол тавба ва истиғфор айтсин.

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Билиб туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган нарсани у зотдан, деб гапириш шунчалар ёмон нарсаки, ким шу ишни қилса, дўзахий бўлиши турган гап.
Эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапиришга берилган рухсат оят ёки ҳадис тўқишни ўз ичига олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat