Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта никоҳда ва ундан кейин

23:31 / 14.06.2019 | Саййид Жаҳон | 2314
Ассалому алайкум! 1. Никоҳ қилишдан аввал домла сўрасаки: Нима деб талоқ қилдингиз? деса эр домланинг саволига: <Талоқсан> деб жавоб берса хотинига яна тушиб қолмайдими? Хотинига нисбатан айтмаган. 2). Ўша домла билан гаплашган кунида домлага берган <Талоқсан> жавобини ҳаёлида эслаб туриб. <Талоқсан> деб лабида пичирласа. Домлани саволига шундай деб жавоб бердима деган афсус манода ҳаёлида эслаб туриб айтса. Домлани саволига берган жавобини эслаб туриб айтса. Яъни хотинига нисбатан айтмаган бўлса. Айтган сўзини хотирлаб ўзига ўзи айтган бўлса хотинига талоқ тушмайдими? Мени бошимдан ўтган ҳолат бу.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Тушмаган. Талоқ бериш бошқа нарса талоқ қилганини хабарини бериш мутлоқ бошқа.
2). Айни сиз айтган ҳолатда тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat