- Муҳтарам Абдуллоҳжон! Биринчи ҳадиснинг маъносида кимдан ким тарқагани ҳақида хабар бор, холос.Иккинчи ривоятни тўққизта энг машҳур ҳадис китобларидан топа олмадик. Бундай нарсани далил қилиб ташвишга тушишнинг ҳожати йўқ.Бунинг устига ва энг асосийси Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадсларда кишининг ирқи ва наслига қараб эмас, иймони ва тақвосига қараб баҳоланиши ҳаммамизга маълум ва машҳур.