Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмушга чиқмоқчи бўлган аёл ҳадиси борми

21:56 / 10.08.2021 | Muhammadali Rustamov | 1752

Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ рози бòлсин сизлардан саволларимга жавоб бериб келябсизлар, устозлар шундай ҳадис борми 《Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди: – Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз? Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар: – Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми? – Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди: – Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ? – Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас. – Яна борми? – Агар эрингни руҳсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади. – Яна борми? – Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда тилинг билан осиласан. – Яна борми? – Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, оҳиратда юзинг қора бўлади. – Яна борми? – Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда закотларингни қабул қилмайди. – Яна борми? – Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун кийган дея". Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди: – Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди. Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди: – "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит" – Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкиссақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади. (Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривояти)》


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Тўқима. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat