Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳасан ҳадислар

16:45 / 23.06.2016 | muhammad1911 | 3470

Ассалому алайкум! Ҳасан ҳадислар дeганда қандай ҳадислар тушинилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Мусталаҳул Ҳадис” китобини олиб ўқисангиз ҳадис илми ҳақида батафсил билиб оласиз.

ҲАСАН ҲАДИС

Худди саҳиҳ ҳадисга ўхшаб, ҳасан ҳадис ҳам икки турдан иборат. 1. Ҳасан лизатиҳи – ўзи ҳасан бўлган ҳадис. 2. Ҳасан лиғойриҳи – ўзидан бошқа билан ҳасан ҳадис. Ҳасан ҳадиснинг таърифи: «Ҳасан» сўзи луғатда сифати мушаббаҳа бўлиб, «ҳусн – гўзаллик» маъносини англатади. «Мусталаҳул ҳадис» уламолари эса ҳасан ҳадиснинг таърифида турли гапларни айтганлар. Чунки бу ҳадис саҳиҳ билан заифнинг ўртасида келган. Шунинг учун унинг таърифи ихтилофга сабаб бўлган. Бунинг устига, баъзи уламолар ҳасан ҳадисни таъриф қилаётганда умумий таърифни эмас, балки таърифнинг икки қисмидан бирини келтирганлар. Хаттобийнинг таърифи: Ҳасан ҳадис – чиқарилган жойи маълум ва одамлари машҳур бўлган ҳадисдир. Кўпгина ҳадислар шулар жумласидан. Уламоларнинг кўпчилиги уни қабул қилади ва фуқаҳоларнинг барчаси унга амал қиладилар. Термизийнинг таърифи: Ривоят қилинган ҳар бир ҳадиснинг санадида ёлғончиликда туҳмат қилинмаган шахслар бўлса ва ҳадиснинг ўзи шозз бўлмаса, бир важҳдан (йўналишдан) бошқа йўналишларда ҳам ривоят қилинган бўлса, бизнинг наздимизда ҳасан ҳадисдир. Ибн Ҳажарнинг таърифи: Оҳод хабар одил, зобти тугал бўлган ровийдан нақл қилинган бўлса, санади муттасил бўлса, иллати бўлмаса ва ўзи шозз бўлмаса, саҳиҳ лизатиҳи бўлади. Ўша шартларнинг ичида зобтида бир оз енгиллик бўлса, ҳасан лизатиҳи бўлади. Ибн Ҳажарнинг таърифига қараладиган бўлса, ҳасан ҳадис ҳам худди саҳиҳ ҳадисга ўхшайди, лекин унинг ровийсининг зобти озроқ бўлади. Бу таъриф ҳасан ҳадиснинг энг яхши таърифи ҳисобланади. Хаттобийнинг таърифини танқид қилганлар жуда кўп. Термизий ҳасанни эмас, ҳасан лиғойриҳини таъриф қилган. Аслида таъриф ҳасан лизатиҳига берилиши керак. Чунки ҳасан лиғойриҳи аслида заиф ҳадислар қаторига киради. Лекин ривоят қилинган йўллари кўп бўлганлигидан, улар бир–бирини қувватлаб, ҳасаннинг мартабасига кўтарилиб қолган бўлади. Ихтиёр қилинган таъриф: Ҳасан ҳадисни ибн Ҳажарнинг таърифига суянган ҳолда таъриф қиладиган бўлсак, қуйидагича бўлади: «Санади муттасил бўлиб, зобти енгилроқ одил киши ўз мислидан охиригача ривоят қилган ҳамда шузуз ва иллати бўлмаган ҳадис ҳасан ҳадисдир».

Ҳасан ҳадиснинг ҳукми

Ҳасан ҳадиснинг қуввати саҳиҳ ҳадисникидан озроқ бўлса ҳам, ҳужжат сифатида саҳиҳ ҳадисдекдир. Шунинг учун ҳасан ҳадисни барча фуқаҳолар ҳужжат тарзида келтирганлар ва унга амал қилганлар. Ҳасан ҳадисни ҳужжат қилиб келтирсак бўлади, деган гапни муҳаддислар ва усул уламоларининг кўпчилиги айтганлар. Фақат жуда оз кишиларгина бу гапни айтишмаган. Баъзи енгил оладиганлар эса ҳасанни саҳиҳнинг қаторига қўшишган. Бу ишни қилганлар ичида Ҳоким, ибн Ҳиббон ва ибн Хузайма каби уламолар бор. Гарчи улар аввалги таърифга қўшилсалар ҳам, ҳасанни саҳиҳга қўшиб юборсак бўлаверади, деб енгил олганлар.(“Мусталаҳул Ҳадис” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat