Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

00:00 / 24.07.2011 | eski savollar | 2183
!‎بسم الله ارحمان ارحيم Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ, амма ба'д, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам шайх хазратлари, сиз азизни ислом умматига қилаётган хизматларингизни АЛЛОҲ с.в.т о'зи давомли ва баракотли қилган бо'лсин,амийн! Устоз, сизга бир савол билан мурожаат қилишга ижозат бергайсиз. Мени саволим қуйидагича: агар мусулмон бир йигит, муслима,тақволи, ҳаёли, исломга мувофиқ қизни учратиб қолса, аммо о'зи ҳали бироз ёш, моддий тарафдан оила қуришга етарли маблаг' бо'лмаса қарз олиб бо'лса ҳам шу қизга уйланишга қаттиқ жидду жиҳод қилиш шариатга то'г'ри келадими,чунки у қиз жуда тақволи,бундай қизни қайтиб учратиш бироз мушкул, ёки бундай нарсаларга оддий қараб, АЛЛОҲ ҳоҳлагани бо'лади деб хотиржам бо'либ юравериш лозимми? Ҳурматли устоз, бизга ҳам устоз,ҳам ота сифатида қимматли маслаҳатларингизни берсангиз нур устига а'ло нур бо'лар эди. Устоз, саволларимизга қимматли вақтларингизни аямаганингиз учун сизга чэксиз миннатдорчилимизни билдирамиз. Саволларимиздаги камчиликларда бизни ма'зур тутгайсиз!.. Ва ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик,ашҳаду алла илаҳа илла ант, астаг'фирука ва атубу илайк! ттиқ жидду жиҳод қилиш шариатга то'г'ри келадими,чунки у қиз жуда тақволи,бундай қизни қайтиб учратиш бироз мушкул, ёки бундай нарсаларга оддий қараб, АЛЛОҲ ҳоҳлагани бо'лади деб хотиржам бо'либ юравериш лозимми? Ҳурматли устоз, бизга ҳам устоз,ҳам ота сифатида қимматли маслаҳатларингизни берсангиз нур устига а'ло нур бо'лар эди. Устоз, саволларимизга қимматли вақтларингизни аямаганингиз учун сизга чэксиз миннатдорчилимизни билдирамиз. Саволларимиздаги камчиликларда бизни ма'зур тутгайсиз!.. Ва ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик,ашҳаду алла илаҳа илла ант, астаг'фирука ва атубу илайк!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло марҳамат қилади:“Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир”.Ушбу оятда биз «никоҳсиз бўлган» деб таржима қилган ибора арабчада «аййим» дейилади. Бу сўздан кўпчилик тул эркак ва бева хотинни тушунади. Аслида эса, бу нотўғри тушунчадир. «Аййим» хотини йўқ эркак ва эри йўқ аёлни билдиради. Аввал оила қурганми, қурмаганми, фарқи йўқ.Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасига хитоб қилиб:«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг», деб буюрмоқда. Бинобарин, мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг, агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоқлари лозим. Шунинг учун ҳам, ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан оиласиз қолган эру хотинларни никоҳли бўлишга ундаш жуда кучли. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас», деган ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру хотиннинг боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун, Исломда ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади. Оила қуриш йўлидаги тўсиқлар олинади ва барча керакли омиллар юзага келтирилади.Баъзи одамлар турли баҳоналар қилиб, уйланиш, оилали бўлишни орқага сурадилар. Ушбу баҳоналарнинг энг каттаси камбағаллик бўлади. Шунинг учун ҳам, оятнинг давомида бунга ўхшаш баҳоналар билан никоҳни орқага суриш яхши эмаслиги таъкидланмоқда:«Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур».Яъни, фақирликни баҳона қилиб, никоҳдан қочмасинлар. Балки, никоҳга рағбат қилсинлар. Аллоҳ Ўзи билиб, керак бўлса, бой қилиб қўяди. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг оила қурганидан кейин жиддийлашиб, рўзғор учун астойдил ҳаракат қилиб, иқтисодий ҳолати яхшиланиб кетгани кузатилган.«Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир.»Ўз фазлидан хоҳлаган бандасини бой қилиб қўяди. Аммо Ўзи билиб қилади. Нима қилишини эса, ўта билувчилик сифати ила Ўзи яхши билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat