Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ хусусида

22:23 / 21.11.2017 | zulfiya | 5036

Ассалому алайкум! Мани ҳаётим бўлмади, қонуний ажрашганмиз. Турмуш ўртоғимни диндан унчалик хабари йўқ эди. Менга талоқ бермаган. Эшитишимча ҳозирда оилали экан. Биз умуман кўришмаймиз ва гаплашмаймиз. Ажрашганимизга тўрт йил бўлган. Талоқ олиш зарурми? У инсон билан кўришмасдан бу ишни қилишни иложи борми? Шу ишда ёрдам беришингизни сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қонуний ажрашаётган вақтда айтилган сўзлар ҳам эътиборга олинади. Сизни талоқ қўйиш мақсадида “бошқа эрга тегавер, биз энди эр хотин эмасмиз ёки сен мени хотиниммассан” каби сўзларни айтган бўлса, талоқ тушган бўлади. Агар қонуний ажрашсакда сени талоғингни бермайман, сен ҳалиям менинг хотинимсан деб турса талоқ тушмайди. Агар никоҳ турган бўлса, бирон одам воситаси билан ҳам талоқ олсангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat