Ассалому алайкум! Бизни оилада отамиз оламдан ўтиб кетганлар ўзим хали бўйдоқман қишни совуқ кунларида онам билан 1 хонада яшаймиз иссик кунларда ўзим бошқа хонага ўтиб яшайман саволим шундан иборатки онам бомдод намозига уйғотган пайитлари баъзида уйқуда булғаниб қолган бўламан уни айтолмай бомдод намозим қолиб кетади. Эрталабда ғусл қилай десам хижолат қиламан(уяламан) шуни қандай қилиб билдирмасдан ёки қай йўл билан қилиб олсам бўлади? Ёши катта инсон барибир онгли равишда чуниб қолади деб хижолатдаман. Бир ёл кўрсатинглар илтимос, хатто кечги пайитгача ишдан қайтгинумча ғусилсиз юришга мажбур бўлябман.
– Ва алайкум ассалом! Бундай масалада андиша қилиш хато. Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Ким нима деб ўйласа ҳам ғусл қилиб чиқишингиз лозим. Шунчаки чўмилгингиз келганини айтинг, кифоя. Ундан ортиқ гап гапирманг. Валлоҳу аълам!