Ассалому алайкум! Биз яшаётган шаҳарда битта ва ягона масжид бўлиб, у ерда ҳар жума куни жума намозидан сўнг ҳалол гўшт сотилади. Асосан суяксиз мол гўшти, молнинг қийма гўшти ва товуқнинг бутун сўйилган холатдагиси сотилади. Саволларим қуйидагича: 1. Супермаркетларда яҳудий дини қоидалари асосида сўйилиб, “кошер”деган белгиси билан уларнинг “рабби” деб аталадиган лавозимдаги кишиларининг исмлари билан муҳрланган гўштлар ҳам сотилади. Шу “кошер” гўштларини сотиб олиб истеъмол қилиш мусулмон одамга ҳалол бўладими?
2. Баъзида иш юзасидан ёки оилавий шаклда бизни меҳмонга таклиф қилишса, табиийки таомланиш жойларидаги ёки уйлардаги чўчқадан бошқа мол, товуқ ва ҳоказо гўштлар ҳалол бўлмасада чилиликлар асосий қисми христиан динининг католик оқими вакиллари эканлигидан келиб чиқиб истеъмол қилсак бўладими?
3. Яшаб кўраётганимиздан шуни айтишимиз мумкинки, ҳар шанба-якшанба кунлари черковлари олдидан ўтиб қолсак одам кирди-чиқдиси кўп, аҳолининг кўпчилиги сўралганда ўзини католик деб жавоб беради. Гўштларни католик оқими қоидаларига асосан сўяётган ёки йўқлигини била олмадик, аниқроғи тушунтириб сўрай олмадик. Ўзимиз ҳам католик оқими йўналишида тўғри бўладиган ҳалол гўшт қоидасидан бехабармиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Улар ўша гўштларни Бисмиллаҳ деб сўйган бўлса истеъмол қилса бўлади. Бир суриштириб қўйиш шарт. 2). Йўқ. 3). Ҳозирги католиклар Ийсо алайҳиссаломнинг номларини айтиб сўйишади. Бу билан ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!