Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми

06:26 / 15.10.2021 | Azizbek | 1741

Ассалому алайкум! Ўзбекистон демократик республика. Давлатимизда динимизда харом бўлган бази ишларга рухсат бор (масалан ароқ сотиш ва олиш). Мисол учун ароқ сотадиган одам ҳам солиқ тўлайди. Бу солиқ давлат будгетига келиб тушади. Бу будгетда ҳалол ризқ топган инсонни ҳам солиқ ва жарималари бўлади. Кейин давлат идоралари ходимларига будгетдан ойлик пуллар ажратилинади.1) Саволим шуки ароқ сотиб топилган пулнинг будгетга аралашса ва халол ишлаётган одамга малум бир қисми ўтиб кетса у одам харом еб қўйган бўладими. Билмагани учун халол десек ахир деярли ҳамма биладику давлат будгетига пул шундай солиқ ва жарималардан ундирилиб йиғилишини. Жарималар ҳам катта суммалиги учун ҳамма инсон ҳам рози бўлиб беравермайди.2) Агар ойлик маошнинг бир қисми харом луқма бўлса буни давоси қандай.3) шундай холда қандай йўл тутиш керак ишдан бўшаш мақсадга мувофиқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буджетни тахминан 10% шу каби нарсалардан тушган бўлса қолган 90% бошқа нарсалардан бўлади. Ҳалол ишлаб, шу ҳалолидан солиқ тўлаганлар уша 90% дан олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat