Ассалому алайкум! Мен никоҳ куни домла никоҳ қилётганида, махрга аёлимга узук берганман, тўйдан кейин ўша узукка рози бўлганмисиз десам, бошқа нарса сўрамоқчи эдим, ҳажга етадиган пул берсез ёки имкониз бўлганда бера оласизми деди, мен бўлди имконим бўлганида бераман дедим. Мен кейинчалик бу пулни бериш қийнлигини ўйлаб, сўраса никоҳдан олдин ёки никоҳ пайитида сўрамедими деб ўйланиб қолдим, аёлимга нега шуни тўйдан олдин айтмагансиз десам домла мендан сўрамаган деди, шу масалада қийналиб юрибман, домла шу холатда мен узук билан махрни адо этганманми ёлки ҳажни пулиниям, имконим бўлса бераман деганим учун беришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзаро келишув билан маҳрни ҳажга етадиган пул деб белгилабсизлар. Энди бу гапингиздан қайта олмайсиз. Ўша пулни беришингиз лозим. Валлоҳу аълам!