Ассалому алайкум! Ўғлимизга Муҳаммад Борий исмини қўйишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Борий Аллоҳ таолонинг сифатларидан бўлиб, йўқдан бор қилувчи деган маъносидадир. Абдулборий десангиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!