Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳлардан батамом покланиш учун

14:53 / 07.03.2020 | =•= | 2230

Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди. «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга кириши, ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши», дедилар». Шу ерда менда бир савол туғилди биз Аллоҳга ҳечнарсани шерик қилмаганмиз демак инша Аллоҳ жаннатга кирамиз лекин шу хадисни шархида айтилибдики "Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлиш. Бу сифат жаннатга киришни вожиб қилади. Бунга эга бўлган одам жаннатга кирмай қолмайди. Гуноҳига яраша дўзахда ётгандан кейин бўлса ҳам, жаннатга киради." Шу гуноҳига яраша дўзахга кирмаслик учун гуноҳлардан пок бўлиши керак. Мени билиб билмай қилган гуноҳларим кўп Илтимос менга шундай амалларни ўргатингки янги туғилган чақалоқда қандай гуноҳ бўлмаса шу амалларни қилиб юриб менҳам шундай гунуҳдан пок юрсам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ тарафидан Аллоҳни фарзларини ва ҳаром қилган амалларини умматга таълим берганлар. Ўрганишни бошласангиз бўлди. Бир чеккадан фарз қилганларини амалга оширишни, қайтарганларидан қайтишни бошлайсиз. Гуноҳ баданга ёпишган лойга ўхшайди, у лойни тезда ювиб ташласангиз бадан яна тоза ҳолга келаверади. Ювишни кечиктирганингиз сари кирлиги қаттиқлашиб бораверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat