Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бу савол бир укамиз илтимос қилгани учун йўллаяпман, хато камчиликлари бўлса узримни қабул қилинг илтимос. Машина нархи 67000 АҚШ доллари, 16000 бошланғич тўлов, қолган 36 ой ичида 1400 доллардан тўлаб борилади, агар масалан ойни 15-гача тўлаш керагу лекин 1 ҳафтага чўзилиб кетса 15% қўшилар экан. Агар тўлов банк ёки чек туфайли ўтмай қолса, бу учун 50% жарима ҳам бор. Шу услубдаги келишувда бу машинани олса жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
15-гача тўлаш керагу, лекин 1 ҳафтага чўзилиб кетса 15% қўшилиш, агар тўлов банк ёки чек туфайли ўтмай қолса, бу учун 50% жарима солиш услубдаги келишувда машина олса, жоиз эмас.