Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яширин ўқилган никоҳ дурустми?

21:56 / 23.01.2014 | anvar_7099000 | 3969
Мен ва аёлимнинг саволимиз бор эди. Бу саволларни аёлим билан бирга йўллябмиз. Бизнинг ҳаётимизда келишмовчиликлар кўпайиб бормоқда. Бунинг асл сабаби, яширин никоҳим борлиги. Аёлимнинг саволи: Турмуш қурганимизга энди 3 йил бўлди. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, икки қиз фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим иккинчи фарзандимиздан кейин 20 ёшли турмушга чиқмаган қизни никоҳига олганлиги ҳақида билдим. Бу никоҳлари ҳақида оила аъзолари билишмас эди. Мен эримни шариат томондан тўғри никоҳдан ўтганми йўқми билмайман, сабаби қиз болага уйланса эримнинг оила аъзоларидан кимнингдир розилиги керак бўлар экан. Эримнинг оила аъзоларидан кимнингдир розилиги бўлмай қилинган никоҳи “ботиний никоҳ” деб эшитдим. Шу гап ростми? Мен эримнинг иккинчи аёлига талоқ беришини талаб қиляпман. Сабаби бу мусибатга бардошим етмяпти, маслаҳат беринг. Ўзимнинг саволим: Менинг иккинчи никоҳимда гувоҳларим иккита ўртоғим бўлган ва никоҳ икки томоннинг розилигида ўқилган, маҳр ҳам берилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўшанда никоҳ бошқалардан яшириш шарт қилинса, никоҳ дуруст бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat