Ассалому алайкум! Ҳижобга кирганимга унча кўп бўлмади лекин шу кунгача анча инсонларни ҳижобимга қарши гапларини эшитаман қариндошларим, боланицадаги базилар, ҳатто беш бегоналарни(нима кийиб олдинг, жиннимисан, бу нима аҳвол деган гаплар ва ҳоказо). Менга қарата айтган ҳар бир ҳижоб ҳақидаги ёмон гаплари юрагимга оғир ботади. Мен уларга ортиқча гапирмасамда ичимда Аллоҳ охиратда жазосини берсин дейман. Шундай дуо қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз улардан хафа бўлманг. Улар динни яхши тушунмаганларидан шундай қилишган бўлади. Улар сизга билиб, билмай зулм қилганида сиз мазлума бўласиз. Мазлумларни дуоси ижобат бўлади. Сиз уларни дуоибад қилмасдан фурсатдан унумли фойдаланинг ва кўп истиғфор айтиб, уларга ҳидоятини сўраб дуо қилинг. Яхши дуо ҳам ёмон дуо ҳам битта оғиздан чиқади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб қуйидагича насиҳат қилганлар:
وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهَا لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!