Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Иккита саволим бор эди.
1. Мен ҳар куни ҳуфтон намозини ўқиш учун таҳорат олганимдан кейин, юзимда (касаллик бўлгани учун) спирт, ва ҳар хил дорилар суртаман. Ундан кейин намоз ўқийман . Бу нарсаларни суртгандан сўнг таҳорат бузилмайдими?
2. Мен намоздан кейинги ва Қуръон тиловатидан кейин қиладиган дуони қоғозга ёзиб олиб ўқийман. Шу ишим тўғрими?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни ҳамиша Ўз паноҳида асрасин!
– Ва алайкум ассалом! 1. Мазкур нарсаларни суртганингиз учун таҳорат бузилмайди. Аммо шу ишларни намоздан кейин суртсангиз, яна ҳам яхши бўлади. Ўзингиз ҳам шубҳаланмайсиз.
2. Яхши. Кўпрқ ўқиб ёдлаб олсангиз яна ҳам яхши бўлади.