Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги туғилган чақалоқни думба қисми кўкариб туғилса

17:08 / 18.08.2019 | Muslima Momina | 3788
Ассалому алайкум! Мен бир одамдан чақалоқлар туғилганида нега орқаси кўкариб туғилади биласанми бола туғилаётган пайт фаришта бола орқасидан итариб сени туғиладиган пайтинг бўлди деб айтади. Ўша кўкарган фаришталарни қўлини изи бўлади, шунинг учун чақалоқни орқаси кўкариб туғилади деб эшитдим. Шу гап қанчалик рост?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бола туғилган пайтда шайтон уни чимчилайди. Шунинг учун қичқиради ва кўкаради. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ مَوْلُودٍ يُولَدُ إِلَّا وَالشَّيْطَانُ يَمَسُّهُ حِينَ يُولَدُ، فَيَسْتَهِلُّ صَارِخًا مِنْ مَسِّ الشَّيْطَانِ إِيَّاهُ إِلَّا مَرْيَمَ وَابْنَهَا، ثُمَّ وَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ  وِإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир бола туғилса ҳам, албатта, туғилиш пайтида уни шайтон тутади. Шайтон уни тутганидан қичқириб овоз чиқаради. Илло, Марям ва унинг ўғли ундай бўлмайди. Агар истасангиз, «Ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тиларман»ни қироат қилинг», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat