Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қарши олган Рамазон ойи барчамиз учун муборак бўлсин! Оллоҳ кўплаб хайрли ва савобли ишларни қилишимзда Ўзи мададкор бўлсин! Аёллар номидан шу саволни беришга руҳсат бергайсиз? Рамазон рўзасини тутган кўплаб аёллар ифторлик учун овқат тайёрлаётиб, уни тузини билиш учун тилларининг учи билан овқатни тотиб кўриб, уни ютмаган ҳолда тупуриб ташлашар экан. Шу сусулда овқатнинг тузини билиб олишар экан. Шу нарса рўзани очилиб кетишига сабаб бўлмайдими? Рўзадор аёлнинг бундай қилиб овқат тузини билиши рўзасига путур етказмайдими?
Ассалому алайкум! - Бунда рўза очилмайди.