Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Порами?

00:00 / 03.08.2011 | eski savollar | 1963
Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари, АЛЛОҲ умрингизни узоқ қилиб, халқимиз учун қилаётган хизматлингизга РОЗИ бо'лсин! Ҳазрат, одатда савол беравермасдим, чунки, сиз халқимизга тақдим қилаётган китоблардан ҳар қандай саволларга жавоб олиш мумкин. Бунинг учун бир кунлик тушлиги учун кетадиган пулга китоб харид қилинса кифоя. Боз устига, саволлар.ислом.уз сайтида ҳам истаган саволга жавоб олса бо'лади. Лекин бундан икки ой муқаддам ҳаётимда бо'лган воқеа мени иккилантириб қо'йди. Шунинг учун сизга ижозатингиз билан савол беришга жазм қилдим. О'зим журналистман. Футболга оид нашрларнинг бирида ишлиман. Олдин ҳам сизга савол берганман. Ишим юзасидан. Хуллас, икки ой муқаддам футбол клубларининг бирида ишлаб, жамоа натижа ко'рсата олмагани учун ишдан бо'шаган мураббий билан интервю уюштирдим. (Аниқрог'и, о'зи мени учрашувга таклиф қилди, у билан танишлигим учун). У инсон суҳбат давомида ишдан бо'шашига асосий айбдор, клуб висе-президентилигини айтиб о'тди. Аниқрог'и, ойлик маош берилмаган экан. Рости, анчадан бери футбол газеталаримизда бундай (очиқ-ойдин гаплар) интервю чиқмагани учун анча шов-шув бо'лди. Интервю газетада чиқгач клуб висе-президенти мани жамоа базасига таклиф қилди. У ерга борганимда собиқ бош мураббийнинг гапларини рад қилувчи қонуний ҳужжатларни ко'рсатди. Қисқаси, сафар давомида барча ко'рганларимни ёздим. Менга висе-президент томонидан ҳеч қандай босим бо'лмади. Уни ёз, буни ёзма деб буйруқ бергани ё'қ. Фақат ко'рганиззи ёзинг деб илтимос қилди. (Агар мени алдаган бо'са ҳам, уни тергов қилишга ҳаққим ё'қ. Чунки, мен журналистманм терговчи эмас. Ҳужжатларни сохта ёки ҳақиқийлигини мас'ул-расмий шахслар текширади). Шу тариқа сафар таассуротларини жамлаган мақола газетада чиқди. Кейин яна бошим муаммодан чиқмай қолди. Улар сизни алдашган деб бошимни ог'ритиб ташлашди. Энг катта айбим, сафарга бориб келишим ҳаққини клуб берди. Мен со'раганим ё'қ. (Зарафшонга боргандим). Лекин мени бошқа нарса о'йлантирмоқда. Тошкентга қайтаётганимда клуб висе-президенти қо'лимга пул тутқазди. Нимага десам? Вақт ажратиб келганиз учун деди. (Зарафшонда икки кун қолиб кетгандим). Ёқорида айтганимдек, висе-президент менга ҳеч қандай босим о'тқазгани ё'қ. Аввалига унамадим, аммо олдим. Кейин бу порамасмикан? деб о'йлаб қолдим. Фикримча, вазиятни аниқ тушунтирдим. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Кейин газетада чоп этилган интервю ва сафар таассуротларини ҳам сизга тақдим қилишим мумкин. О'ша интервю ва мақолаларга бир марта ко'з югуртирсангиз, вазият янада аниқлашади.Жавобингизни кутиб қоламан! АЛЛОҲ ҳаммамизни ҳидоятидан АЙИРМАСИН! Соъзим охирида илтимосим, бир ҳаққимга ДУО қилиб қоъйинг. Рамазондан кейин уйланишим керак, лекин рисоладагидек кийинган, тоъйнинг барча шартларига коънадиган қизни топиш мушкул боъляпти. ДУО қилинг устоз, АЛЛОҲ ҳаммамизнинг мушкулимизни осон қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Камбағал одамга бериб юборинг. Ўзингиз истиғфор айтиб, бу каби ишни такрорламанг.

Топ рейтинг www.uz Openstat