Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

витр намози ҳақида

00:00 / 04.08.2011 | eski savollar | 31447
Ассаламу Алайкум,ҳазрат. Муборак Рамазон ойингиз қутлуг булсин!! Мен араб диёрида ишлайман, бу ерда витрни бошқача оқишади, 2 йил булдин, таровеҳ намозларидан кейин витрни имомга иқтидо қилиб уқиб келаман.чунки иҳтилоф чикмаслиги учун, ким қаэрда булса шу мазҳабга амал қилиши керак деган фатwони эшитган эдим. Бугун Имом 8 ракат таровеҳдан кейин витрни уқиш қоидаларини тушинтирди. Айтдики, Расулуллоҳ САВ витрни 3 ракат ташаҳҳусиз уқиганлар, агар ким куп уқимоқчи булса,тоқ уқисин,5 уқиса 2/2 дан уқиб оҳирида 1 ракат уқисин, ҳудди шундай бошқа тоқ ракатларга ҳам шундай қилнаду деди, 3 ракатли витрдан бошқа. Витр намози шом намозига уҳшаб қолмаслиги керак дедилар, ва 3 ракатни ташаҳуддиз уқидилар,масжидда одам лиқ тула эди. Мен кейин имкон топиб сурадим имомдан, улар айтдиларки Расулуллоҳ шунақа уқиганлар, суннат шу дедилар. мен бу қайси мазҳабда, Бангладеш,Покистон,Ҳиндистон тарафларда бошқача о'қилишини айдтим. улар айтдиларки, Расулуллоҳ САВ даврида мазҳаб булмаган дедилар. шу билан суҳбатимиз тугади,купроқ савол берсам бошқача фикрга бормасинлар деб ҳайрлашиб қуйдим. савол-жавоб матнида излаб шу мавзу тогрисида сизга берилган саволни топдим, сиз бу нарса нотугри деган экансиз. биз бу масалада нима қилайлик, витрни улар билан уқиверийликми ёки уйга келиб уқиб олишимиз тугрими. Аллоҳ сиздан рози булсин!!! Сиз шу давлатга келганингизда сизни куриш ва гаплашиш баҳтига муяссар булганман, Аллоҳга шукур. Устоз сизни дуо қиламиз, бизни ҳам дуо қилиб туринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзларингиз ўқинглар.- Қуйидаги маълумотларни билиб олинглар.Бир салом билан уч ракъатли Витр ўқиш вожибдир.«Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Ўрганаётган жумламизда «бир салом билан» деган иборанинг келишига Шофеъий мазҳабидаги «Уч ракъатли Витрни икки салом билан ўқилади» деган гап сабаб бўлган. Уларда олдин икки ракъат ўқиб салом берилади. Кейин алоҳида бир ракъат ва унда «Қунут» дуоси ўқилиб, яна салом берилади.Бизнинг мазҳабимизда уч ракъатда бир салом бериш қабул қилинган. Шунингдек, бизда Витр намози вожибдир.Ҳанафий уламолар Витр намозини «вожиб» деганларида ўз хаёлларидан чиқариб айтмаганлар. Улар бу гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суяниб айтганлар.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, аҳли Қуръон, Витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», – дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар ва:«Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, Витрдир. У зот сизларга уни Хуфтондан то тонг отгунча қилди», – дедилар».Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кечасидаги охирги намозингизни Витр қилинглар»,– дедилар».Тўртовлари ривоят қилишган.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. У Витрдир. Бас, Хуфтондан то тонг отгунча уни ўқинглар»,– дедилар».Дора Қутний ва Тобароний ривоят қилишганБошқа яна еттита саҳобийдан ҳам бу ривоят келтирилган.Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Витр ҳар бир мусулмонга ҳаққу вожибдир»,–дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Кўриниб турибдики, Витр намози суннат намози савиясидан юқори. Агар шундоқ бўлмаса, ушбу ҳадислар айтилмас эди. Шу билан бирга, бу ҳадисларнинг далиллик кучи фарз намозларига далил бўлган оят ва ҳадислар далиллик кучи даражасида эмас. Шунинг учун, Ҳанафий уламолар Витр намозини вожиб деб, фарз намозидан кейинги, суннат намозидан олдинги ўринга қўйганлар. Энг кучли далиллардан бири бу намозни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон тарк қилмаганларидир. Бу эса, Витр намози оддий суннат намози эмаслигини яққол кўрсатади.Учинчи рукуъдан олдин икки қўлини кўтариб такбир айтади ва «Қунут» дуосини ўқийди. У доимийдир ва Витрдан бошқа намозда йўқдир.Ҳанафий мазҳаби бўйича, Витр намозида «Қунут» дуо-си ўқилади. Витр намозининг учинчи ракъатида қироатни тамом қилганидан сўнг намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўлини қулоқларининг юмшоқ жойигача кўтаради. Сўнгра қўлларини киндиги остига қўяди ва «Қунут»ни ўқиб, кейин рукуъга кетади. Ҳанафий мазҳаби Витрда рукуъдан олдин «Қунут» ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади:Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Витр рукуъидан олдин «Қунут» ўқир эдилар».Абу Довуд ривоят қилган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Витрда рукуъдан аввал «Қунут» ўқирдилар. Сўнгра онам Умму Абдни юбордим. Бас, у киши у зотнинг аёллари олдида ётиб қолдилар ва келиб менга у зотнинг Витрда рукуъдан олдин «Қунут» ўқиганлари хабарини бердилар».Дора Қутний ривоят қилган.Бунга ўхшаш ривоятлар жуда ҳам кўп.Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари қунутда ўқиладиган дуога ушбу далилни келтирадилар:Имом Абу Довуд Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Музарнинг зиддига дуо қилаётганларида бирдан Жаброил келди ва у зотга, жим, деб ишора қилди. Ул зот жим бўлдилар. Бас, у: «Эй, Муҳаммад, албатта, Аллоҳ сени сўконғич қилиб ҳам, лаънатловчи қилиб ҳам юборгани йўқ. Албатта, сени оламларга раҳмат қилиб юборди. Сенга ишдан ҳеч бир нарса йўқдир», – деди. Сўнгра «Қунут»ни ўргатди:«Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настағфирука. Ва нуъминубика ва натаваккалу алайка. Ва нусний алайкал хойро куллаҳу. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду. Наржуу роҳматака ва нахшаа азаабака. Инна азаабака бил куффаари мулҳиқ».Дуонинг маъноси:«Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз. Ва Сенга иймон келтирамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир».Саҳобаи киромлар ушбу дуога иттифоқ қилганлар, бу дуо ҳазрати Умар ва у кишининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умарнинг дуолари сифатида ҳам машҳур бўлган.Ким «Қунут» дуосини ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади.«Қунут» дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунча уч марта «Аллоҳуммағфир лии» деса ёки «Роббанаа аътина»ни ўқиб турса, бўлади.Унинг ҳар бир ракъатида «Фотиҳа»ни ва бир сурани қироат қилади.Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши:«Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Роббика»ни, иккинчи ракъатда «Қул йаайюҳал каафируун»ни, учинчи ракъатда «Қул қуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», – деди».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бошқа ривоятларда учинчи ракъатда фақат «Қул қуваллоҳу аҳад»нигина ўқишлари айтилган.«Муъаввазатайни»–«Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъуузу бироббиннааси» сураларидир.Ушбу ҳадисдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпинча уч ракъат Витр ўқиганлари очиқ-ойдин билинмоқда.Иқтидо қилувчи қунутнинг рукуъидан кейин дуода имомга эргашади. Бомдоднинг қунутида эргашмайди. Балки сукут сақлайди.Одатда, Таровеҳ намозида Витр ҳам жамоат билан ўқилади. Шунда муқтадий имомнинг ортидан «Қунут»ни ўқийди. Ҳанафий мазҳабидаги намозхон Бомдод намозида Шофеъий мазҳабидаги имомга иқтидо қилган бўлса, имом ўз мазҳабига биноан «Қунут»ни ўқиганда, муқтадий сукут сақлаб тураверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat