Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги кийим

08:22 / 24.01.2016 | ibragim.74 | 3118

Ассаламу алайкум! Вақтлариингизни аямай берилаётган саволларга мўътадил жавобларни бериб турибсизлар. Аллоҳ сизларни Ўз паноҳида асрасин. Мен Россияда доимий яшаб ишлайман. Супермаркетларни бирида қўриқлаш хизмати бошлиғиман. Ишхонада намоз ўқишга вақт ҳам, шароит ҳам йўқ. Иложи борича намозларни вақтида ўқишга ҳаракат қилаяпман(шароитга қараб ва вақт торлигидан фақат фарзларини ўқий оламан). Саволим шундаки, хизмат киймимдаги махсус белги-нишонларда(шеврон) қадимги юнонлар худоси “НИКА”ни сиймоси бор. Чунки қўриқлаш хизматини номи “НИКА-СЕКЬЮРИТИ”. Шу хизмат кийимида намоз ўқишим яхши бўлмаяптими деб ўйланиб қолдим. Жавобингиз мен учун жуда ҳам муҳим. Олдиндан ташаккур билдираман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У кийим билан ўқимасликка ҳаракат қилинг. Ёки намоз вақтида ўша ёзувни бирор нарса билан тўсиб қўйинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat