Ассалому алайкум! Таровеҳдан кейин витрни имом домламиз ўқиётган эди қунт дуосини ўқимасдан Аллоҳу акбар деб рукуга қўллари яқинлашди шунда Аллоҳу акбар деб огоҳлантириб такбир айтдим домла шу заҳоти рукудан қайтиб қунт дуосини ўқиди саждаи саҳв қилмасдан намозни тугатди. Жамоатда озгина ихтилоф бўлди. 2) Баййинаҳ сурасида охирги оятларда чалкашлик бўлди яни ааману сўзини ўрнига иккала оятда ҳам кафаруу калимасини ўқилди ва саждаи саҳв қилинмади хуфтон намозида. Бу намоз адо этилга бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Намоз дуруст бўлган.
2). Бундай хато саждаи саҳв билан тўғирланмайди. Намоз бузилган ва қайта ўқиш шарт. Валлоҳу аълам!