Ассалому алайкум! Биз эгизак фарзандлик бўлдик, афсуски ўша пайтда оилавий шароитга кўра ақиқа қилишни иложи бўлмади. Бу хақида динимиз нима дейди? Ақиқа маълум бир муддатда қилиниши шартми ёки йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муддати белгиланмаган. Қачон имкони бўлганида қилиш жоиз. Балоғат ёшида ҳам қилинаверади. Валлоҳу аълам!