- Ҳозир тақиқланган. Қонунда, жамоатчилик жойларида диний кийимда юриш тақиқланади, дейилган. Рўмол ўрашни ўшанга талқин қилишмоқда. Ҳолбуки Исломда диний кийим деган нарсанинг ўзи йўқ. Муслималар авратларини беркитишлари фарз экани ҳаммага маълум. Маълум ва машҳур нарсага фатво берилмайди.