Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар тўғрисида

14:14 / 02.12.2015 | dilmurodxoja | 3470

Ассаламу алайкум! Ҳазратимиз(Аллоҳ улардан рози бўлсин)нинг  "Сунний ақидалар" китобларидан ўқиб ўрганганларим асосида жинлар ва иблис бир хил махлуқот экан деб хулосага келдим. Шу фикрим тўғрими? Агар шундай булса, Иблиснинг қавми инсониятдан олдин йўқ бўлиб кетмаганмиди? Аллоҳ фақатгина уни омон қолдириб, фаришталарга муаллим қилмаганмиди? Яна билдимки, жинларнинг ҳам эркагу аёли бўлар экан. Агар Одам яритилишидан олдин фақатгина иблис(алайҳиллаъна) омон қолган бўлса, хозирги жинлар қандай кўпайган? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фикрингиз тўғри. Аллоҳ таоло “Ҳижр” сураси 27-оятида марҳамат қилади :

  وَالْجَآنَّ خَلَقْنَاهُ مِن قَبْلُ مِن نَّارِ السَّمُومِ

27. Ва жинларни бундан олдин самум ўтидан яратдик.
«Жинлар»дан мурод уларнинг асли бўлган иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, иблис алайҳи лаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.
«Самум» сўзи луғатда олов каби иссиқ шамолни билдиради. Шунингдек, «самум» жаҳаннам иссиғини ҳам англатади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир.

Иблис фаришталарга муаллим эмас, балки муаллам яъни улардан таълим олувчи бўлган.
“Каҳф” сураси 50-оятида :

 وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاء مِن دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ بِئْسَ لِلظَّالِمِينَ بَدَلًا

50. Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», – деганимизни эсла. Бас, сажда қилдилар. Иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
“Энди сизлар Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!” деган оятдан, Иблиснинг зурриёдлари бор эканлиги собит бўлади. Лекин уларнинг қандай суратда кўпайиши бирор оят ёки ҳадисда келмаган.

وقال القرطبي في تفسير هذه الآية: قلت: الذي ثبت في هذا الباب من الصحيح ما ذكره الحميري في الجمع بين الصحيحين عن الإمام أبي بكر البرقاني: أنه خرج في كتابه مسندا عن أبي محمد عبد الغني بن سعيد الحافظ، من رواية عاصم، عن أبي عثمان، عن سلمان قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا تكن أول من يدخل السوق ولا آخر من يخرج منها ، فيها باض الشيطان وفرخ، وهذا يدل على أن للشيطان ذرية من صلبه

Юқоридаги оятнинг тафсирида имом Қуртубий : “Ҳумайдий “Саҳиҳайн”ни жамлаган китобида Салмон розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятни келтиради. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Бозорга биринчи кирувчи ҳам, ундан охирги чиққувчи ҳам бўлмагин. Шайтон бозорга тухум қўйиб бола очган” деганлар. Баъзилар ушбу ривоятдан шайтон тухум қўйиб бола очишини айтишган. Баъзилар эса “бу ҳадисни зарбул масал тариқасида айтилган” дейишган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat