Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимдан жиддий сабабларга кўра талоғимни сўрадим. Икки мартта “тало тало” дедилар. Мен бу хисобга ўтмиди деган эътиборда “талоқсан денг” дедим. У қайтарди ва ен яна “талоқ қилдим денг” дедим. У яна қайтарди, мен жавобга мухтожман, бизга қайта никоҳ ўқиш мумкинми? Яъни икки талоқ тушганми?
– Ва алайкум ассалом! Сизларга иккитадан ортиқ учта талоқ тушибди.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!