Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз бериш

21:40 / 22.01.2022 | Алишер Усманов | 896

Ассалому алайкум! Бир танишим баъзи-баъзида бир неча ойда бир қарз сўраб турар эди. Баъзан вақтида баъзан эса бир неча кун кечиктириб қайтариб берар эди. Бир куни яна қарз сўради 2-3 кунга деб лекин қайтиб бермади. Менга хам жуда зарур бўлмаганлиги учун сўрамадим. Орадан 1,5 ойлар ўтиб операция бўлиб шифохонадан чиққанини эшитиб қолдим ва хол-ахвол сўраб ёздим. 2-3 кунга деб қарз олгани эсига тушиб, қарз олганидан 1 хафталар ўтиб шифохонага тушиб қолганини айтди. Мен эса хозирча менга пул зарур эмас вазиятизга қараб иш қилаверинг дедим. Орадан 3 хафталар ўтиб яна бироз кўпроқ пул керак бўлиб қолди деб қарз сўради. Мен эса сўраётган пулини 10 дан бирини бериб туришим мумкинлигини айтиб, картасига ўтказиб бердим. Лекин палончи куни берасан деб шарт қўйганим йўқ. Унинг ўзи олган қарзларини якин кунларда қайтаришини айтди. Орадан яна 2 хафта ўтиб учинчи бор қарз сўради. Худо хохласа шу ойни охирида (ой тугашига 17 кун қолган эди) хаммасини битта қилиб бераман деди. Мен эса узр ўзимни харажатларим бор эди дедим. У эса бугун кечга пул келадиган жойи бор бошқага бермокчи эдим ўшани сизга етказаман кечгача иложи борми худо хохласа бугундан қолмайди деди. Мен эса айбга буюрмисиз ўтказиб бера олмайман. Узр! деб ёзиб юбордим. Хоп ака хечқиси йўқ бир сўрай дегандим деб ёзди. Мен эса Аллоҳ мушкулларимизни кушойиш қилсин. Омин! деб жавоб ёздим. У эса рахмат ака Ин Ша Аллоҳ айтганиз келсин деб жавоб қайтарди. Учинчи сафар хам қарз бериш имкониятим бор эди. Лекин қарз устига яна қарз сураётгани, биринчи олган қарзига хам 3 ойча бўлиб қолгани учун бошқа қарз бермадим. Тўғри йўл тутганманми ёки бўлмаса яна қарз беришим керакмиди? Имконияти бўлганда қайтарар деб олдинги қарзларини хам сўраётганим йўқ. Қисқа ёза олмай вақтингизни олганим учун узр!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз бериш савоби жуда улуғ бўлган ихтиёрий, табарруъ амалдир. Агар ўша киши жони ёки моли хатар остида қолмаган бўлса, унга қарз беришга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat