"Ҳузира" исмининг арабча эканлиги маълум холос. Бу исмдаги қиз исмини ўзгартириши керакми? Сиздан илтимос маъносини ҳам айтиб ўтсангиз. Чунки бизда араб тилини чуқурроқ биладиганлар кам (исмлар ҳақидаги китоблардан ҳам тополмадим).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳеч ким топа олмайдиган исмга ҳаракат қилган бўлсангиз керак. Ҳозир одамларда шу гап кўпайган. Охири ҳеч қаерда йўқ, ўзингиз ҳам билмайдиган исмни топгансиз. Исм қўйишдан олдин ўйлаш керак, кейин эмас. Арабчада бундай сўз йўқ.