Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм истаб

10:49 / 25.10.2017 | Olimjon | 5789

Ассалому алайкум! Мeн 32 ёшдаман инша Аллоҳ кeч бўлсада бу ёғига оила таъминоти ва масъулиятини унитмаган ҳолда  илм ўрганиб кeйин бошқаларга ҳам ўргатмоқчиман.
1-Бу ёшда илм йўлига кириб илмда бирор фойдали иш қилган уламолар борми? Маълумотларни қаeрдан олсам бўлади?
2-Араб тилини ўрганиш ниятим бор. Қанчалик муҳим ёки муҳим эмаслиги ҳақида маълумот бeрсаларингиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таъоло ҳимматингизга барака берсин. Бунан ҳам катта мақсад ва ишларни амалга оширишингизга Аллоҳ кўмакчи бўлсин. Сиз ўзингиз ўқиган соҳада етук мутахассис бўлиб, муъмин мусулмонларни хизматини қилишингиз ва ўша орқали Аллоҳнинг динига хизмат қилиб, орзу қилганингиз даражаларга етишингиз мумкин. Сизнинг ёшингиздан анча катта ёшга кириб ҳам олим бўлганлар жуда ҳам кўп бўлган. Араб тилини мутахассис даражасида ўрганишингизга имкон ва қобилиятингиз бўлса, ҳаракат қилинг. Бўлмаса, Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини яхшилаб, тушуниб ўқинг ва унга амал қилишга ҳаракатда бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat