Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масъаласи.

00:00 / 05.08.2011 | eski savollar | 1712
Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Дийнимиз йўлида қилаётган барча хизматларингизни Аллоҳ таоло бардавом айлаб, мукофотини тўла берсин! Акамларни Закот тўғрисида саволлари пайдо бўлиб қолган екан, рухсат берсангиз шу саволни йўлласам. Шу саволга ўхшашини топа олмадим. Ҳожи Акамиз шу вақтгача савдо-сотиқ, тижорат билан шуғулланиб келар едилар. 1-2 йилдан бери касаллик (қанд) туфайли ва ёшлари ҳам 60 га яқинлашиб қолганлиги сабабли ишларини тўхтатгандай бўлиб турибдилар. Ҳар йили барча айланиб турган пуллари, моллари, бировлардаги ҳақлари ва бошқа нарсалардан закотларини тўла-тўкис бериб, Аллоҳ-Таъоло буюрган барча фарзларини бажариб келадилар. Шу йилнинг бошида шаҳримизни марказида дўконлар қурила бошлади. Шу энди қурила бошлаган дўконлардан 3 тасини сотиб олдилар ва дўконлар пулини январ-март ойларида бердилар. У дўконлардан биттасини кенжа ўғиллари учун бериб, қолган иккитасини эса ижарага бериш ниятлари бор. Дўконлар 1-2 ойдан кейин ишга тушса керак. Дўконлар сер харидор бўлгани учун, қурилиш бошидаёқ пулини олишган еди. Шу дўконлар учун пулларини ярми ишлаб кетди. Январ ойигача закот берадиган пуллари бутун эди. Март ойи охирида эса пуллари 50 фоиз атрофида қолди. Закот пулини қандай хисоблайдилар? Бутун (январ ойигача бўлгани каби.) берадиларми ёки январ ойигача бутун хисоблаб, охирги 4-5 ойга бошқача ҳисоб қиладиларми? Дўконларни сотиш нияатлари йўқ. Бериладиган закот пулларини ўтган сентябр ойидан бошлаб шу вақтгача 90 фоиз атрофида бериб бўлган эканлар ҳам. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Закот ҳисобланаётган вақтдаги маблағдан берилади. Аввал бўлиб ўтган камайиш ёки кўпайишлар ҳисобга олинмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat