Ассалому алайкум! Саволим илм учун, закотдан қочиш учун эмас Иншааллоҳ. Бир йил олдин 30.000.000 пулим бор эди закотини рамазон ойида бердим кейин кузда рассияга кетиб қиш охирида 1000$ билан қайтиб келдим хозирда менда 40 миллион пул бор. Энди қанча закот чиқараман.
2. Агар 1000$ га бир йил бўлмаган бўлса бу йилги закотга қўшмасам, бу пул кейинги йил қиш охирида бир йил бўлади лекин шу пулни ўзи нисобга етмайдику ёки закотини берган 30 миллионди ҳам қўшиб кейин закот чиқараманми?
3. Чақалоқни сочини оғирлигида фақат тилло эхсон қилинадими ёки кумуш ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). 40 млн дан.
2). Халқимиз ичида “ҳамма топилганига бир йил тўлиши керак” деган тушунча бор экан. Бу мутлақо нотўғри, биринчи нисобга етганда инсон зиммасига закот вожиб бўлади. буни зиммасига вожиб бўлиш, бойлар қаторига қўшилиш, зиммасига қурбонлик ва садақаи фитрлар вожиб бўлиш нисоби дейилади. Ўша пул бир йил ўтгач яна нисобдан камаймасдан турган бўлса энди зиммага вожиб билан биргаликда ўша маблағидан закот ажратиш ҳам вожиб бўлади. Бир бор нисобга етдими кейинги топилганлар нисобга етиши ҳам бир йил айланиши ҳам шарт эмас. Улар ҳам бойнинг моли деган номга эга бўлиб, ҳаммасидан закот чиқариш вожиб бўлади. Ўша 30 млн изга бир йил тўлишига бир кун қолганда 1000 доллариз қўшилганда ҳам 30дан ҳам 1000дан ҳам закот чиқаришингиз фарз бўлади. агар халқ тушунганчалик бўлганида одамлар ҳар кун, ҳар соатда топганини ёзиб йилини ҳисоблашига тўғри келган бўла эди.
3). Ҳимматингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!