Хом ашёлар, яъни дастлабки моддалар, саноат ишлаб чиқариш моддаларини таркибига қўшиладиган нарсалардан закот бериш масаласи. Масалан, машинасозликда темир хом ашё сифатида йиғиб қўйилади. Совунчилар хом ашё сифатида мойларни йиғиб қўяди. Ана ўшалардан йилнинг охирида сотиб олиш мумкин бўлган қиймат асосида закот бериш вожиб бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун тайёрлаб қўйилган ҳайвонлардан ва дон ҳамда набототлардан ҳам закот берилади.Ишлаб чиқариш маҳсулотлари таркибига кирмайдиган, лекин ёрдамчи модда ҳисобланган нарсалардан, мисол учун ёқилғидан закот берилмайди. Бундай нарсалар собит аслларга қўшилади.Ишлаб чиқарилган ва ҳали битмай турган махсулотлар закоти. Қилиб битирилган саноат ашёлари ёки ҳали битмай турган, энди қилинаётган нарсалардан ҳам тижорат молларини закоти каби закотлар берилади. Ўша йилнинг охиридаги қиймати билан ўлчаниб, ўшандан закот берилади.