Ассалому алайкум! Мен устаман мен йилга 9000$ 10000$ топсам шундан кўп қисмини ўзимни уйимни қурлишига сарфласам. Шу уй қурлишига сарфлаган пулимданҳам закот бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Нисоб миқдоридаги пул (34 млн сўм) қўлига тушган кунидан бошлаб бир йил кутади. Бир йилдан сўнг қўлидаги пул ўша нисоб миқдорига тенг ёки ундан кўп бўлса ўшандан закот бериши (40 дан 1 ни) вожиб бўлади. Йил асносида ишлатиб юборилган пуллар, шу жумладан уйининг қурилишига сарфлаган пуллардан закот бермайди. Валлоҳу аълам!
Закот ҳақида ушбу мақолаларни ўқинг:
https://fiqh.uz/maqola/379