Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Ҳанифа ҳақида

00:00 / 06.08.2011 | eski savollar | 1949
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу!Аллоҳ таборак ва таолога ҳамдлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга саловотлар бўлсин!Хурматли Шайх Хазратлари!Ҳасан ибн Амора Абу Ҳанифани кафанлаб қўйилган жасадларига қараб: "Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, мағфират айласин. Ўттиз йилдан бери рўзасиз юрмадингиз. Қирқ йил кечаси ёнбошингиз кўрпа кўрмади. Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз. Қориларни шарманда қилдингиз". деган экан.(Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар. 178-бет)Хазрат буни тушунмадим. Тушунишимга ёрдам берсангиз. Бунда мажозий ма'но борми?Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизда ёрдам берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фазлларида муболаға ила айтилган гап. нафл ибодатни барчадан кўп қилдингиз, улар бунда сизга етаман деса, қийналадиган бўлиб қолди дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat