Ассалому алайкум! Менинг эгизак ўғилларим бор, биз уларга ҳурматли шайҳимиз Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ҳазратларини Аллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин ҳурмат қилиб ва ҳавас қилиб каттасига Муҳаммад Юсуф кичигига Муҳаммад Содиқ деб исм қўйганмиз. Кўпчилик исми билан туғилган экан бекор бошқа исм қўйибсизлар деса базилар пайғамбаримиздан суннатку эгизакларга хасан-хусан деб исм қўйиш дейди. Яқинда бир қори домла ҳўжайинимга пайғамбаримизни (с.а.в.) набиралари эгизак бўлишмаган дебдила. Эгизакларга хасан хусан исмини қўйиш суннатми? Пайғамбаримиз (с.а.в) набиралари эгизак бўишганми ёки ака уками?
– Ва алайкум ассалом! Имом Ҳасан ва имом Ҳусайнлар эгизак бўлмаганликлари шак шубҳасиз. Ҳамма орзу қилганларидан шу исмларни қўйишади. Эгизак бўлмаганлари ҳам бемалол Ҳасан ёки Ҳусайн деб қўйишлари мумкин. Эгизакларга Ҳасан ёки Ҳусайн деб қўйиш шарт деган гап шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам!