Ассалому алайкум! Сулаймон алайхиссаломга барча жинлар бўйин сунишган ва барча айтганларини қилишган ва қаттиқ қўрқишган. Агар жинлар фақат Сулаймон алайхиссаломга кўринган деб айтадиган бўлсак, нотўғри бўлса керак, чунки, Сулаймон алайхиссалом хассага таяниб вафот этганларида вазири бир йил ичида келиб гўёки шивирлаб кетган. Энди савол: агар хозирда хам (бази домлаларни маълумотларига қараганда) жинлар бизлардек шу дунёда бор экан, фақат бизларга кўринишмас экан, мана шу жинларнинг бизларга кўринмаслиги қайси вақтдан бошланган?
– Ва алайкум ассалом! Яратилгандан буён инсон зотига кўринмайди. Ҳадисларда, жинлар аслий шаклдан бошқа шаклга кира олишлари ва ўша бошқа шаклда кўриниши берилган. Сулаймон алайҳиссалом мўжиза тариқасида кўрган бўлишлари мумкин. Шайтон ва жинларни кўриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам содир бўлгани ҳадисларда келади. Валлоҳу аълам!