Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари! АЛЛОҲ умрингизни узоқ қилиб, халқимиз учун қилаётган хизматларингизни фойдали, самарали ва энг асосийси, давомли қилсин! Кириб келган Рамазон ойи барчамиз учун хайрли келсин! Ҳазрат бир вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Хабарингиз бўлса керак, юртимизда фаолият юритаётган деҳқон фермерлар ёз фаслида буғдойдан бўшаган ерларни ишчилари учун иккинчи экинга ажратиб беради. Айрим фермерлар ерни ижарага бериш орқали пул ишлашади. Бизнинг қишлоқда шундай вазият юз берган: бир акахон қишда фермердан ерни пулга ижарага (1 гк 300 минг сўм) олган. У акахон ўша ерни ёзда бошқа танишига 500 минг сўмга сотган. Хуллас, ерни 500 минг сўмга сотиб олган акахон рибога аралашиб қолмадиммикан, деб боши қотган. Илмли бир кишидан сўрасак, мумкинмас деди. Сабабини қуйидагича изоҳлади. Ер 500 минг сўмга сотган акахонники эмас. У фермердан ижарага олган. Боз устига, фермерга ҳам ҳукумат кўп йилга ижарага берган. Қисқаси, ер хусусий эмас. Ўйлашимча, вазиятни аниқ тушунтирдим. Айтганча, ерни фермердан қишда 300 минг сўмга олиб, ёзда танишига 500 минг сўмга сотган вазиятни қуйидагича изоҳлаяпти: “Агар қишда ўша 300 минг сўмга чорва моли олиб қўйганимда ҳозир яхшигина пул ишлаган бўлардим”. Ҳазрат, шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдин жавоб учун котта РАҲМАТ! АЛЛОҲ ҳеч биримизни ҳидоятидан айирмасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ижарага олган нарсани сотиб бўлмайди. Ижарага олган нарсани эгасининг розилигисиз бошқага ижжарага ҳам бериб бўлмайди.