Ассалому алайкум! Мен бирор ишни бошқа қилмаслик учун Аллоҳга вада берсам мисол учун қимор ойнамиман зино қимиман деб вада бериб кейин ақлсизлик ожизлик билан вадамни бузсам катта гуноҳкор боламанми бу ҳолатда каффорот вожиб болишини билдм 1 та қул озод қилиш ёки 60 та мискинни қорнини тойгазиш шуни бажара олмасам катта гуноҳкор боламанми. Ёки каффоротни қанча муддат ичида адо қилишим керак яна бир саволим 60та мискинни топа олмасамчи?
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри фикрлар экансиз. Гуноҳдан сизни каффорот харажи эмас Аллоҳнинг ғазаби тийдириши керак. Гуноҳга қўл уришингизнинг уқубати ваъдангизни бузишингиз гуноҳидан катта. Аллоҳга тақво қилинг. Валлоҳу аълам!