Ассалому алайкум! Ности чўнтагига солиб номоз ўқиган одамни намози қабул бўладим?
– Ва алайкум ассалом! Нос ва ароқ худди чўчқа гўшти каби ҳиссий нажосат эмас. Шунинг учун уни чўнтагига солиб намоз ўқиган кишининг намозига зарар етказмайди. Носни ҳожатхонага олиб кирилса уни ҳам ҳаром қилиши, унинг ҳаромлигига муболаға билан қилинган ишора ҳисобланади. Уни чекиш ҳаром ҳисобланади. Бу гуноҳ ишдан тийилиш керак. Мабода шундай ҳолат бўлиб нос кийимга тегса, нажас бўлмайди. Лекин бу олдин айтганимиздек нос чекиш рухсат дегани эмас. Нос ҳиссий нажосат бўлмаса ҳам, маънавий нажосат эканлиги аниқ. Валлоҳу аълам!