Ассалому алайкум! Менга кўпинча устам(хунар ўргатадиган) қўлимга пул бериб бирор буюм олиб кел дейди. Агар пул етмаса устам фалончига кейин бериб кетамиз деб айтгин дейди. Ўша қолган пул берилмаса гунохкор ким бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буюрган гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!