Дадамни васиятига кўра ҳовли-жой мен ва укамга тегиши керак эди, аммо дадамнинг вафотидан сўнг онам мендан бошқа уй қилиб чиқиб кетишимни талаб қиляпти. Бошқа уй қилишимда укам бироз ёрдамлашди, аммо кейин ёрдамлашмай қўйди, ҳозирда янги уйда курилишлар тугалланмаган, мен бу ҳолатда онам ва укамга бошқалар томонидан насиҳат қилиш чорасини кўрайми ёки кейинчилик бўлсада ўзим қурилишни тугаллаб чиқиб кетайми? Онамни бошқалар маслаҳатига кўнишига гумондаман, мен ёрдам талаб қилмасдан чиқиб кетишга ҳам тайёрман, аммо онам ва укамни мерос тақсимотида гуноҳкор бўлиб қолишидан хавотирдаман.