Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оламдан ўтган отам учун нима қилсам яхши

10:51 / 09.09.2018 | Foziljon | 3544

Ассалому алайкум! Устозлар, отам ёшлигимизда оламдан ўтган, Аллоҳ раҳмат қилсин. Отам номоз ўқимаган, тўғриси эслай олмайман ҳам. Шу ўқимаган номоз учун фидя ёки эхсон ёки яна бирор нарса қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Қолдирган фарз намоз ва фарз рўзаларининг фидясини тўлашингиз мумкин. 
Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Ярим соъ буғдойни баъзи бир китобларда “1087,5 гр” ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. Шунинг учун 2 килограммни олган афзал. Яъни бир вақт намоз учун 2 килограмм буғдой. Шунда бир кундаги 6 вақт намозга ҳисобланса 12 килограмм буғдой дегани. Шунда 1 килограмм буғдой 2000 сўм бўлса, бир кунлиги 24.000 сўм бўларкан. Бир йиллик намозлариники 8.760.000 сўм, бир йиллик рамазон рўзасиники 120.000 бўлади. Буғдойни бозордаги нархи ўзгаришига қараб рақамларда ҳам ўзгариш бўлади. Валлоҳу аълам! 

Топ рейтинг www.uz Openstat