Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳдид ҳақида

06:53 / 31.08.2019 | Abdurahmon | 1586
Ассалому алайкум! Бир киши бошқасига турли ишлар(ҳаётига, ишига, яқинларига ва бошқа ҳолатлар) билан таҳдид солиши ҳукми қандай? Саволлар ичидан бу тоифадаги саволни учратмаганим учун шу мавзуда савол бердим. Ҳақ бўлса ҳукми қандай ёки ноҳақ бўлса ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фиқҳий китобларимизда “Икроҳ” яъни мажбурлаш деган боби бор. Унинг кўп даражалари ҳам бор. Таҳдиднинг ҳақли ўринлари ҳам бўлади. Масалан қарздор қодир бўлатуриб бермаса таҳдид услубини қўллаши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида:

وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَحْمَدَ وَالنَّسَائِيِّ: لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ وَعِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ  

Бухорий, Аҳмад ва Насоий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган.
Аслида шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо бировдан олган қарзини имкони бўлатуриб, бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.
Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмончиликда бу иш энг катта обрўсизлик бўлиб, ундай одамни қамашга ҳам буюрилади. Бу ҳол ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat